Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев “Матқулобод” маҳалласида фаолият олиб бораётган “HYPERION” МЧЖ фаолияти билан танишди ҳамда тадбиркор Бахтиёржон Усмонов билан суҳбатлашди.
Учрашув давомида йил якунига қадар эришилган натижалар ва келгусидаги истиқболли режалар муҳокама қилинди.
Айни пайтда корхонада 35 нафар ишчи фаолият юритмоқда. Жорий йилда корхона томонидан экспорт ҳажми 306 тоннага етказилиб, 227 минг долларлик супурги маҳсулотлари хорижий бозорларга чиқарилди.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Бағдод туманидаги 12 та экспортёр корхона томонидан 2025 йилда жами 4 622 тонна, қиймати 3 миллион 7 минг долларлик супурги маҳсулотлари экспорт қилинган.
Шу жумладан;
— “VENIKIOPTOM” МЧЖ — 714,7 минг доллар,
— “VENIK MIR” МЧЖ — 522,6 минг доллар,
— “DILMUROD-ABDULQOSIM” МЧЖ — 489,4 минг доллар,
— “ABROR BAXTIYOR XOJI” МЧЖ — 276,7 минг долларлик экспорт кўрсаткичларига эришган.