#Янги_йил_шукуҳи | Бугун — 28 декабрь куни Янги йил байрами муносабати билан туманимизда катта тантана бўлиб ўтди.
Куннинг биринчи ярмида 56 та маҳалла фуқаролар йиғинларидан Маданият саройига таклиф этилган “Аёллар дафтари” рўйхатидаги хотин-қизлар ҳамда кўп йиллар давомида турли соҳаларда фидокорона меҳнат қилган онахонлар ва опа-сингиллар учун байрам дастури ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Яҳёбек Мўминов, Алишер Файз ҳамда истеъдодли санъаткорлар ўзларининг муаллифлик қўшиқларини ижро этиб, байрам иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашдилар.
Концерт дастурида давомида хит даражасида куйланиб келинаётган шлягер тароналарни иштирокчилар муаллифларнинг ўз ижросида тинглаб, дилдан хурсанд бўлишди, рақсга тушиб, эсдалик учун суратларга ҳам тушишди.
Ушбу байрамона кайфият кейинчалик туман марказида минглаб аҳоли жам бўлган марказий арча майдонига кўчди.