Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
202025-07-09 11:44

Ўзбекистон фермерлари кенгашининг мамлакатимиз фермер ва деҳқонларига М У Р О Ж А А Т И

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2093691934545845.jpg
Ҳурматли ва азиз фермерлар! Бугунги глобал иқтисодий ва экологиявий шароитда дунёда озиқ-овқат етишмовчилиги юзага келиш хавфи ортаётган бир пайтда, қишлоқ хўжалигида мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, юқори ҳосил олиш ва озиқ-овқат экинларини кўпайтириш муҳим вазифага айланмоқда. Шу мураккаб шароитда деҳқон ва фермерларимиз барчадан кўра масъулиятли ва фидокорона меҳнат қилмоқда. Ҳурматли фермерлар! Бошоқли дон ҳосилини йиғиштириш, ғалладан бўшаган ерлардан самарали фойдаланиш, экспортбоп сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштиришда масъулиятингизни янада ошириш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга оширишингизни сўраймиз: ⏺️ Биринчидан, етиштирилган бошоқли донни қисқа муддатда, йўқотишларсиз йиғиштириб олиш учун зарур ташкилий ва моддий-техникавий чораларни кўринг; ⏺️Иккинчидан, ғалладан бўшаган ерларни сомондан тезкорлик билан тозалаш, шудгорлаш ва экишга тайёрлашни ташкил этинг; ⏺️Учинчидан, уруғлик ва кўчат ва шудгорлаш ишларини амалга ошириш учун Фермерлар кенгаши ҳузуридаги Жамғармадан 18 ойга кам фоизли кредит олинг; ⏺️Тўртинчидан, ерларни биринчи навбатда ишсизлар, эҳтиёжмандлар, “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтаридаги фуқаролар ҳамда самарали томорқачиларга ўртача 20 сотихдан мавсумий ижара асосида беғараз ажратинг ва экиш ишларида амалий ёрдам кўрсатинг; ⏺️Бешинчидан, ажратилган ерларда такрорий экинларни тўлиқ экиб, экспортбоп маҳсулот етиштиринг, шу орқали ўзингиз ҳамда мамлакатимиз аҳолисининг даромадини оширишга ҳисса қўшинг.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz