Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
202025-09-03 14:35

Иқтисодий комплекс масъуллари саккиз ойлик натижаларини таҳлил қилди

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2099486075637280.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2099486075638475.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2099486075639670.jpg
Бугун Бағдод тумани ҳокимлиги мажлислар залида иқтисодий комплекс раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда барча раҳбарлар ўз жамоалари билан амалга оширган ишларининг саккиз ойлик натижаларини таҳлил қилди. Йиғилишга туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Умиджон Маҳмудов раҳбарлик қилиб, жараён танқидий ва таҳлилий рухда ўтди. Маълумки, тўққиз ойлик якунда йиллик иш режаларнинг бажарилиш кўрсаткичлари асосий босқичга чиқади. Шу боис йиғилишда айрим йўналишларда масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди. Хусусан, солиқ, иқтисодиёт ва молия соҳаларида вилоят миқёсида етакчи кўрсаткичларга эришиш зарурлиги таъкидланди. Ер ва мол-мулк солиқларини тўлиқ бажариш, ишсизликни камайтириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди. Йиғилиш якунида масъулларга ушбу чорак якунига қадар белгиланган кўрсаткичларни бажариш юзасидан қатъий топшириқлар берилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz