Бағдод туманидаги фермер хўжаликлари далаларида пахта терими қизғин паллада давом этмоқда. Ҳар куни эрта тонгданоқ теримчилар далаларга чиқиб, 2025 йил ҳосили учун етиштирилган пахтани қисқа муддатларда йиғиб-териб олиш ишларини жадал амалга оширмоқдалар.
Теримчилар меҳнатини рағбатлантириш, уларнинг иш унумдорлигини ошириш мақсадида туман раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва масъул мутасаддилар доимий равишда улар билан учрашиб, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаб туришмоқда.
Ҳашар тариқасида ташкил этилаётган саъй-ҳаракатлар натижасида ҳар бир отряд ва ишчи гуруҳлар белгиланган режани ортиғи билан бажаришга киришиб, юксак самарадорликка эришмоқда. Бу нафақат туман иқтисодиёти, балки халқ хўжалиги учун ҳам катта аҳамият касб этади.