Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
712025-09-18 12:06

🎬 БРИФИНГ “Фарғона сув таъминоти” АЖ Бағдод тумани бўлими томонидан 2025-йил сентябрь ойи 11-санасига қадар бўлган кўрсаткичлар юзасидан маълумот тақдим этилди. 💼 “Фарғона сув таъминоти” АЖ Бағдод тумани бўлими бошлиғи – Сардорбек Қодиров

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2101024150130350.jpg
“Фарғона сув таъминоти” АЖ Бағдод тумани бўлимида жами 292 та ичимлик сув қудуқлари ҳамда 97 та ичимлик суви миноралари мавжуд. Шундан Гулистон МФЙ, Дўстлик МФЙ, Ўзбекистон МФЙ, Дашт МФЙ, Чекмирзаобод МФЙлар ҳудудида гуруҳли сув иншоотлари орқали ҳамда 152 дона сув насослари 590 км ичимлик суви тармоғида хизмат кўрсатилади. 2025 йил 5 августда “Фарғона сув таъмитони” АЖ Бағдод тумани бўлимида бўлиб ўтган “Осиё тараққиёт банкининг” маблағлари ҳисобидан “Ўзсувтаъминот” АЖ, вилоят Экология атроф-мухитни мухофаза қилиш бошқармаси бошлиғи, ҳудудий бошқарма бошлиғлари, МФЙ фуқаролари вакиллари ҳамда Бўлимнинг мутахассислари иштирокида “Бағдод туманидаги Ўзбекистон МФЙ, Дўстлик МФЙ, Муқимий МФЙ, Саидобод МФЙ, Иттифоқ МФЙ ҳудудларидан ўтувчи узунлиги 66.257 км бўлган янги Оқова сув тармоғи тортиш ишларини лойиҳалашда Мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан таклифлар алмашилди. Хозирги кунда “Фарғона сув таъминоти” АЖ Бағдод тумани бўлими томонидан 39 минг 418 та аҳоли абоненти ҳамда 322 та улгуржи ва бюджет ташкилотларининг абонентларига ҳизмат кўрсатиб келмоқда. Ушбу абонентларнинг мавжуд дебитор ва нореал қарздорлик ҳамда муаммоларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда. Биллинг базасида жами 39 минг 418 та аҳоли абоненти мавжуд бўлиб, улардан 16 минг 142 таси сув ҳисоблагич орқали, 23 минг 276 та абонент жон боши тенг тўлови орқали тўловни амалга оширади. 2025 йил 11 сетябр ҳолатига умумий дебитор қарздорлик 2 млрд 421 млн 133 минг 898 сўмни ташкил этади. Ўтган ойга нисбатан 1 млрд 410 млн 682 минг 522 сўмга камайган. 1. 2025 йил сентябр ойининг 11 санасига қадар корхона томонидан аҳолига 85 800 м3 ичимлик суви етказиб берилган бўлиб, корхона ғазнасига Улгуржи корхона ва ташкилотлардан 175 млн 154 минг 412 сўм, Аҳоли хонадонларидан 442 млн 970 минг 921 сўм жами бўлиб 618 млн 125 минг 333 сўм миқдорда маблағлар ундирилган бўлиб, корҳонага белгиланган 1 млрд 636 млн сўм режага нисбатан (11 кунлик режа) 103 % га бажариб келинмоқда. 2. Аҳоли, улгуржи ва бюджет ташкилотларининг ҳозирги кундаги нореал дебитор қарздорликларини бартараф этиш мақсадида комплекс чора-тадбирлар қўлланиб, махсус ишчи гуруҳ томонидан ҳатловдан ўтказиш, ичимлик сувидан оқилона ва тежамкорона фойдаланиш, ичимилик суви ҳамда оқава хизматлари нархи оширилганлини сабабли давлат ва нодавлат ташкилотларига ўрганиш юзасидан огоҳлантириш алоқа хати чиқарилди. 3. Нореал дебитор қарздорликни юзага келтираётган асосий омиллардан, эски умумий ховлилар “Ўзсувтаъминот”АЖнинг махсус базасида кўп хонадонлар сони нореал кетаётган қарздорлиги билан турган бўлсада жойига бориб ўрганилганда 1-дона ягона хонадонга айланиб бўлган. 4. Истеъмолчи хонадонида сув хисоблагич мавжуд лекин “Ўзсувтаъминот”АЖнинг махсус базасига киритилмаганлиги, яшовчи сони жойида камроқ “Ўзсувтаъминот”АЖнинг махсус базасида эса истеъмолчи сони кўпроқ бўлган. 5. 2025 йил июн ҳолатига жами 4 млрд 293 млн 838 минг 858 сўм дебитор қарздорлик мавжуд бўлиб, хонадонлар ичимлик суви тармоғига уланмаган бўлсада Биллинг базасида нореал қарздорлик кетаётганлиги аниқланиб, 56 та МФЙ кесимида қайта ўрганиб чиқлиди 10 минг 645 та хонадонларда жами 1 млрд 990 млн 431 минг 429 сўм нореал қарздорликлар аниқланди ҳамда Биллинг базадан музлатиш чоралари кўрилмоқда. 6. 2025-2026 куз қиш мавсумига тайёргарлик кўриш мақсадида 2 дона тик қудулар, 5 дона сув минораси, 2,1 км мавжуд тармоқ жорий, 3,5 км тармоқ мукаммал таъмирланди. Шунингдек Қўштегирмон 2 МФЙ, Олчин МФЙ, Ўзбекистон МФЙ, Ултарма МФЙ, Чўринди МФЙ, Юқори Мирзаобод МФЙ, Дўстлик МФЙ, Самандарак МФЙларнинг яроқсиз ҳолга келган 19 дона сув насослари ўрнига янги замонавий энергия тежамкор сув насосларига алмаштирилди. 7. 2025 йил 6 ой давомида 152 дона сув насослари жами 1 млн 096 минг 300 КвТ, 1 млрд 027 млн 683 минг 700 сўм электр энергияси сарфланган. 8. Мурожаатларни ҳамда муаммоли ҳолатларни бартараф этиш, тўлов интизомини мустаҳкамлаш учун туман Ҳокими ташаббуси билан тумандаги барча маҳалла фуқаролар йиғини раислари билан кенг кўламли хатлов ҳамда огоҳлантириш ишлари амалга оширилиб, салмоқли натижаларга эришилмоқда. “Фарғона сув таъминоти” АЖ Бағдод тумани бўлими бошлиғи: С.Қодиров

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz