Бағдод туманидаги таъмирталаб ижтимоий соҳа объектларини қатъий назоратга олиш, уларда олиб борилаётган таъмирлаш ишларини белгиланган муддатларда ва сифатли тарзда якунлаш, шунингдек, жараён устидан доимий назоратни таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда ҳар бир ижтимоий соҳа объекти бўйича масъуллар бириктириш, амалга оширилаётган ишлар ҳолатини мунтазам ўрганиб бориш ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш вазифалари белгилаб олинди.
Шу вақтгача бажарилган ишлар юзасидан танқидий таҳлил ўтказилиб, масъулларга аниқ топшириқлар берилди.