Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев ҳамда туман прокурори Акмалжон Мухтаровлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4363-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 134-сон қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ва ишга туширилган барча лойиҳаларни бирма-бир кўздан кечиришди
Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев ҳамда туман прокурори Акмалжон Мухтаровлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4363-сон қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 134-сон қарори ижроси юзасидан туманда амалга оширилаётган ва ишга туширилган барча лойиҳаларни бирма-бир кўздан кечириб, ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб тадбиркорлар билан манзилларда суҳбатлар ўтказишди.
Хусусан, “Мурувват” ёшлар кичик саноат зонасида қурилиш моллари ишлаб чиқарувчи Солижон Одинахон, Bек Online хусусий корхоналари, мебел ишлаб чиқарувчи Музаффар Mega, пластик буюмлар тайёрловчи Барака Термо Пласт, газоблок ишлаб чиқарувчи Progres Plus Business, шунингдек, Мит Маркет МЧЖ фаолияти ўрганилди.
Ечимини кутаётган айрим масалалар масъуллар иштирокида таҳлил қилиниб, уларни ечими бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.