Бағдод тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Бағдод тумани ҳокимлиги мажлислар залида маҳалла ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими Ғанижон Солиев ер ва мол-мулк солиқларини тўлиқ таъминлаш, ишсизликни камайтириш ва аҳоли бандлигини ошириш, йиллик иш режаларининг бажарилиши борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан танқидий таҳлил ва баҳоларни билдирди.
Шунингдек, давлат хизматларида ҳалоллик ва очиқлик тамойилларини мустаҳкамлашга қаратилган очиқ мулоқот ўтказилди. Йиғилишда ходимлардан шаффофлик ва қонунчиликка қатъий риоя қилиш талаб этилиши таъкидланди. Коррупциянинг олдини олишда ҳамкор ташкилотларнинг масъулияти ҳамда фуқароларнинг фаол иштироки муҳим экани қайд этилди.
Йиғилиш якунида аҳоли мурожаатларига эътиборни кучайтириш, жамоатчилик назоратини кенгайтириш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш ва фуқаролар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш юзасидан тавсиялар берилди.