Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
472025-04-09 10:28

Бағдод туманида 7-сессия бўлиб ўтди.

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2084290921950180.jpg
Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Бағдод тумани Кенгашининг 7-сессия бўлиб ўтди. Сессияда туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалага алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди. Сессияни кенгаш раиси, туман ҳокими Ғанижон Солиев очиб берди ва Кенгаш депутати Ғайратжон Абдуллаев олиб борди. Кун тартибига қўйилган масалалар қаторида жамоатчилик фикри асосида 2025-йил 1-мавсумида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисидаги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 31-январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-39-сон қарори ижросини таъминлаш бўйича 2025-йил 1-чоракда амалга оширган ишлар юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Саиджон Давлатовнинг ахборотлари эшитилди. Шундан сўнг Бағдод туманида сув истемолчиларига 2025-йил вегетация даври учун сув олиш лимитларини белгилаш тўғрисида тингланган ахборотдан сўнг ташкилий масала ҳам кўрилди. Куни кеча Бағдод тумани ҳокими ўринбосари — оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи лавозимига Хилола Қамбаровани тайинланганлиги тўғрисидаги қарор (https://t.me/bagdodim_news/51033) ўқиб эшиттирилди. Сессия давомида кун тартибига киритилган масала кўриб чиқилиб, сессия якунида масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Бағдод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати (https://t.me/bagdodim_news)

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz