Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
1922026-01-13 21:10

Ижтимоий объектларни ДХШ (давлат-хусусий шерикчилиги) асосида куз-қиш мавсумида иситиш тизимининг жорий этилгани бир қатор самарадорликларни юзага чиқарди.

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2113143176473955.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2113143176476345.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2113143176478735.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2113143176479930.jpg
Мазкур тизим орқали ижтимоий соҳада барқарор иссиқлик таъминотини йўлга қўйиш, хизмат сифати ва масъулиятни ошириш мақсад қилинган. Бироқ, жараённи талаб даражасида ташкил этмаслик, айрим масъул шахсларнинг эътиборсизлиги аҳоли, айниқса таълим муассасаларида ёш авлод саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Шу муносабат билан Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев раислигида масъул ўринбосарлар ҳамда туман ҳудудида фаолият юритаётган 5 та ДХШ раҳбарлари иштирокида муҳим йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда куз-қиш мавсумида кўмир таъминоти, хизмат кўрсатувчи корхоналарнинг молиявий масалалари, ўт ёқувчиларнинг иш ҳақларини тўлаб бориш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, мавсумни беталофат ва узлуксиз ўтказиш, юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz