Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
862025-08-09 16:46

"БАҒДОДДАГИ КЕНГАШ СЕССИЯСИ: 13 МАСАЛА МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ"

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914272642865.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914272645255.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914272646450.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914272647645.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914272648840.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914272650035.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914272650035.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914272651230.jpg
Еттинчи чақириқ халқ депутатлари Бағдод туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман Кенгаши депутатлари бошчилигида 13 та муҳим масала муҳокама қилинди. Сессия ишида давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Кун тартибида маҳаллий бюджет ижроси, ижтимоий соҳалардаги амалий ишлар, коммунал хўжалик, таълим, соғлиқни сақлаш, солиқ, сув таъминоти ва ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан: ▫️ Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Умиджон Махмудов томонидан 2025 йил 2-чорагида маҳаллий бюджетнинг ортиқча тушумларидан маблағлар тақсимоти юзасидан ахборот берилди. ▫️ “Инфратузилма ва ижтимоий барқарорлик” жамғармаси ҳисобидан ажратиладиган маблағлар муҳокама қилинди. ▫️ Адлия бўлими, газ ва электр таъминоти, сув таъминоти, мактаб ва мактабгача таълим, тиббиёт, солиқ, сув хўжалиги, чиқинди хўжалиги ва ёшлар масалалари бўйича мутасаддилар ҳисобот берди. Таълим соҳасидаги муаммолар, жиноятчиликнинг олдини олиш, мактабгача таълимда санитария талабларига риоя қилиш, кадрлар тайёргарлиги ва таълим муассасаларида коррупцияга қарши чоралар ҳам сессия муҳокамасида алоҳида ўрин эгаллади. Шунингдек, депутатлар ўз сайловчилари олдида ҳисобот бериш тартиби юзасидан жадвал тасдиқланди. Сессия якунида кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди. Депутатлар томонидан билдирилган таклиф ва саволларга мутасаддилар томонидан жавоблар берилди. P/S: Халқ вакиллари масъулларга сайловчилар мурожаатлари асосида аниқ ва қатъий саволлар йўлладилар. Муҳокамалар очиқ ва шаффоф руҳда кечди. Шу боис, сессия 2 соатдан ортиқ давом этди. У Бағдод тумани ҳокимлигининг Ахборот хизмати расмий телеграм канали орқали жонли эфирда намойиш этилди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz