Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
832025-08-09 16:48

Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда бир қатор долзарб масалалар муҳокама этилди.

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914398168055.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914398169250.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914398170445.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914398171640.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914398177615.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914398178810.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914398180005.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2096914398181200.jpg
Кун тартибидан ўрин олган асосий масалалардан бири жисмоний шахслардан ер ва мол-мулк солиғи ундириш ишлари ва бу борадаги тарғибот-ташвиқот фаолияти самарадорлигини ошириш бўлди. Таъкидланишича, маҳаллаларда ўз вақтида тўлаган солиғлар тушумнинг 10 фоизи маҳаллалар эҳтиёжлари учун ажратилмоқда. Бу тизим маҳаллаларни ижобий ўзгаришларга замин яратмоқда. Туман ҳокими фаоллик кўрсатган маҳаллалар рағбатлантирилаётгани, айрим маҳалла еттиликлари ўз ишларига танқидий ёндашиб, хулоса чиқаришлари зарурлигини қайд этди. Йиғилиш якунида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Умиджон Маҳмудов солиқ инспекторлари фаолияти юзасидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида таклифларини билдириб, тегишли мутасаддилар билан кунлик ва ҳафталик ҳисоботлар асосида сўровлар олиб борилишини келишиб олишди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz