Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев “Дашт” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлди. Гап шундаки, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 55 млн сўм эвазига Шоҳидахон Қурбонова учун бир хонали уй барпо этилди.
Туман раҳбари замонавий телевизор ва янги йил совғаларини топширар экан, янги уй файзли, бахтли ва қутлуғ маскан бўлишини тилаб, самимий тилакларини билдирди.
Ўз ўрнида хонадон эгаси Шоҳидахон опа ҳам бундай эътибор ва ғамхўрлик учун миннатдорчилик изҳор этиб, барча эзгу ишларга омад тилади.
Маҳалла масъулларининг бу ишларда бош-қош бўлиши, аввало, ҳудуд аҳолисининг ҳамжиҳатлигидан дарак беради. Бир неча йиллардан буён таъмирталаб уйда истиқомат қилиб келган яна бир тумандошимиз бугунги ислоҳотлардан мамнун бўлди.