Жиноят ишлари юзасидан
ЖИБ Боғдод судида 2025 йилнинг 12 ойи давомида 424 (443) нафар шахсга нисбатан 352 (377) та жиноят ишлари ҳамда 392 (348) нафар шахсга нисбатан бошқа мазмундаги материаллар кўрилган, бир ойда ўртача
29 (31) та жиноят иши, 32 (39) та материал мазмунан ҳал қилинган. йил якуни бўйича 35 (34) нафар шахсга нисбатан 23 (20) та жиноят иши қолдиқда қолган, шундан 3 та шахсга нисбатан 3 та иш тўхтатилган. Кўрилган
392 (348) та материаллардан 110 (121) таси санкция билан боғлиқ.
Туман суди томонидан кўриб тамомланган жиноят ишлари бўйича
332 (336) нафар шахсга нисбтан 277 (267 )та иш бўйича айблов ҳукмлари,
6 (3) нафар шахсга нисбтан 5 (2) та иш бўйича жазо тайинламасдан ҳукм,
2 (3) нафар шахсга нисбтан 2 (1) та иш бўйича шартли ҳукм чиқарилган,
77 (101) нафар шахсга нисбатан 83 (110) та жиноят иши ярашувга асосан тугатилган.
Ушбу даврда судланган шахсларга нисбатан қуйидаги жазо чоралари қўлланилган. 45 (46) та жиноят иши бўйича 55 (52) нафар шахсга нисбатан
(1.399.370.000 сўм) жарима жазоси, 1 та жиноят иши бўйича 1 нафар шахсга нисбатан муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси, 99 (91) та жиноят иши бўйича 124 (105) нафар шахсга нисбатан ахлоқ тузатиш ишлари жазоси,
52 (58) та жиноят иши бўйича 59 (75) нафар шахсга нисбатан озодликни чеклаш жазоси, 70 (82) та жиноят иши бўйича 93 (104) нафар шахсга нисбтан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Жиноят ишлари кўрилган шахслардан, аёллар 57 (50) тани, 60 ёшдан ошганлар 30 (22) тани ҳамда вояга етмаганлар 21 (32) тани ташкил этади.
Хисобот даврида жами кўриб тамомланган 424 (440) нафар шахсга оид жиноят ишлари хавфлилик хусусиятига кўра, 201 (235) нафар шахс ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноятларни, 105 (90) нафар шахс унча оғир бўлмаган жиноятларни, 96 (92) нафар шахс оғир жиноятларни содир қилган, 22 (23) нафар шахс ўта оғир жиноятларни содир қилган.
Суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида жойларда 86 (113) нафар шахсга нисбатан 83 (112) та жиноят иши сайёр судлар ташкил этилиб кўриб чиқилди. Бу эса жами кўрилган жиноят ишларини 23,58 (29,87) фоизини ташкил этади.
Жиноятчиликни олдини олиш, жиноятларнинг сабаблари, уларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича жами 277 та (78,69 фоиз) (313 та 83,02 фоиз) хусусий ажримлар чиқариш йўли билан муносабат билдирилган.
Маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар юзасидан:
2025 йилнинг 12 ойи давомида 3932 (3940) нафар шахсга нисбатан
3120 (3071) та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари ҳамда 793 (278) та бошқа материаллар мазмунан ҳал қилинган.
Туман суди томонидан кўриб тамомланган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари бўйича 2145 (2049) нафар шахсга нисбатан 1873 (1712) та иш бўйича маъмурий жавобгарликка тортиш ҳақида қарор чиқарилган,
1787 (1891) нафар шахсга нисбатан 1247 (1359) та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари ҳаракатдан тугатилган.
200 (265) нафар шахсга нисбатан 149 (162) та маъмурий ҳуқуқбузарлик ишлари ишни тақдим қилган органга қайта расмийлаштириш учун,
43 (5) нафар шахсга нисбатан 23 (4) та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши МЖтК 278-моддаси тартибида прокурорга юборилган.
Ушбу даврда маъмурий жавобгарликка тортилган шахсларга нисбатан қуйидаги жазо чоралари қўлланилган, 1846 (1692) нафар шахсга нисбатан (3.314.560.500 сўм) жарима жазоси, 299 (348) нафар шахсга нисбатан маъмурий қамоқ жазоси, 89 (97) нафар шахсга нисбатан қўшимча жазо чораси тайинланган.
Маъмурий жавобгарликка тортилган шахслардан, аёллар
670 (679) тани, 60 ёшдан ошганлар 186 (206) тани, вояга етмаганлар
17 (45) тани ташкил этади.
Шунингдек, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кенгайтириш, уларнинг одил судловга эришиш даражасини, суд иш юритувининг самарадорлиги ва сифатини ошириш мақсадида 194 (52) та маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар сайёр судларда очиқ суд мажлисларида кўрилиб, оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритилди.
Ошган жиноятчилик моддалар кесимида
2024-йилда ЖК 168-моддаси билан 49 та иш кўрилган 2025-йилда
51 тани ташкил қилади, ўтган йилга нисбатан 2 тага ошган;
2024-йилда ЖК 165-моддаси билан 3 та иш кўрилган 2025-йилда
7 тани ташкил қилади, ўтган йилга нисбатан 4 тага ошган;
2024-йилда ЖК 277-моддаси билан 2 та иш кўрилган 2025-йилда
7 тани ташкил қилади, ўтган йилга нисбатан 5 тага ошган;
2024-йилда ЖК 276-моддаси билан 43 та иш кўрилган 2025-йилда
50 тани ташкил қилади, ўтган йилга нисбатан 7 тага ошган.
Жиноят ишлари бўйича
Бағдод туман судининг раиси: О.Сиддиқов