Бағдод туманидаги “Намуна” ММТП ҳудудида жойлашган “Солижон Аҳмедов” фермер хўжалиги дала майдонида 2026 йил ҳосили учун кузги бошоқли экинлардан юқори ҳосил етиштиришда қўлланиладиган инновацион агротехнологиялар ҳамда суғориш тартиблари мавзусида ўқув-семинар ўтказилди.
Семинарни Бағдод тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Орифжон Ҳалимов бошқариб борди.
Унда Фарғона вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Дилшоджон Фозилов, туман қишлоқ хўжалиги соҳасига дахлдор масъуллар, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда сувчи муроблар иштирок этдилар.
Масъуллар ғалла майдонларида агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар беришиб, қийғос униб чиққан буғдой майдонларида ҳандак қазиш, маҳаллий гўнг олиб чиқиш ва уни жамғаришнинг аҳамияти, афзалликлари ҳақида тушунчалар беришди.
Тадбир якунида фермерларга бошоқли дон экинларини парваришлаш бўйича услубий қўлланмалар тарқатилди.