Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бағдод тумани Халқ қабулхонасида туман ҳокимлиги томонидан қабулхона масъул ходимлари ҳамда тумандаги идора ва ташкилот раҳбарлари иштирок этган навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари фуқаролар билан юзма-юз мулоқот қилиб, уларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Туман аҳолисидан турли йўналишлардаги 20 дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг аксарияти — тиббий ёрдам, ишга жойлашиш, тадбиркорлик фаолиятига кўмаклашиш, фермер хўжаликларидаги низоли ҳолатларни ҳал этиш каби масалалар — жойида ижобий ҳал қилинди. Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этувчи мурожаатларга масъуллар бириктирилиб қатъий назоратга олинди.
P/s:Туман ҳокимининг фуқаролар қабули ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 9:00 дан бошлаб давом эттирилади.