Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
182025-07-09 11:45

Бир неча йиллик алимент қарз ундирилди.

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2093692012235185.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2093692012238770.jpg
Мажбурий ижро бюроси Бағдод туман бўлими иш юритувида бўлган ижро ҳужжатига мувофиқ, фуқаро Г.Р 2013 йилда ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли бир нафар вояга етмаган фарзанди билан ота уйига қайтишга мажбур бўлган. Шундан сўнг, фарзанднинг моддий таъминоти учун масъул бўлган ота И.Р. ижро ҳужжати асосида алимент тўловларини қисман амалга ошириб келган. Бироқ, узоқ йиллар давомида тўлиқ тўланмаган алимент суммаси 100 миллион сўмдан ошган. Ўрганишлар жараёнида бола таъминотидан бўйин товлаб юрган қарздор ота топилиб, унга давлат ижрочиси томонидан алимент тўламасликнинг ҳуқуқий оқибатлари батафсил тушунтирилди. Шу асосда маъмурий баённома расмийлаштирилди. Бағдод туман бўлими давлат ижрочиси А. Ҳасановнинг маълум қилишича, кўрилган чоралар натижасида қарздор ота ўз бурчини англаб етди ва олдиндан болаларининг ҳаққи ҳисобланган 195 миллион сўм алимент қарздорлиги тўлиқ ундириб олиниши таъминланди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz