2025 йилда Бағдод туманида “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-мавсуми доирасида жами 18 та ташаббус овоз бериш натижаларига кўра ғолиб деб топилган эди.
Ташаббуслар қаторида 8 та маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида жами 24,09 кмдан ортиқ ички йўлларни асфальтлаш ишларини амалга ошириш режалаштирилган.
Бугунги кунга келиб, Самандарак, Хўжақишлоқ, Бекобод, Ирғоли, Дашт, Матқулобод ва Каримбобо маҳаллаларида ички кўчаларда асфальтлаш ишлари амалга оширилди.
Ҳозирги вақтда пудратчи ташкилотлар томонидан ички йўл қум-шағал аралашмаси билан текисланиб, асфальт ётқизишга тайёр ҳолатга келтирилган.
p/s: 🟢#Live: Айни дақиқаларда Матқулобод маҳалласи ички кўчаларига асфальт "тўшалмоқда".