Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
62025-10-09 08:58

ЖОНАЖОН МАКТАБИМДА УНУТИЛМАС КУН

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2103178866182415.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2103178866188390.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2103178866189585.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2103178866190780.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2103178866191975.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2103178866193170.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2103178866195560.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2103178866195560.jpg
Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан ташкил этилган ташриф Бағдод тумани ҳокими Ғанижон Солиев учун жуда ҳам унутилмас, самимий хотираларга бой бўлди. Ҳоким ўзининг илк таълим олган маскани – “Боғишамол” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 38-умумтаълим мактабига ташриф буюрди. Даргоҳнинг самимий муҳити, болалик хотиралари ва азиз устозлар билан учрашув унга алоҳида руҳий тетиклик бағишлади. Ғанижон Солиев аввало унга савод чиқарган биринчи устози билан кўришди. Шунингдек, таълим-тарбия йўлида меҳр ва билим берган муаллимлар билан самимий мулоқотда бўлиб, уларга совғалар тақдим этди. Мактабнинг миннатдорлик китобига самимий табрик сўзларини ёзиб қолдирди. Тадбир давомида ҳоким 9-синф ўқувчилари учун дарс ўтди. Ёш авлодни билим олишга интилиш, ватанпарварлик, устозга ҳурмат каби қадриятлар ҳақида фикрларини баён қилди. Шу билан бирга, ўз ҳаётий тажрибаларидан сабоқли мисоллар келтириб, ўқувчиларни илм йўлида изланишга чорлади. 1-синф ўқувчилари хонасига ҳам кириб, улар билан дилдан суҳбатлашди. Таълимга бўлган меҳр ва устозларга ҳурмат туйғулари қандай тарбияланиши ҳақида сўзлаб, кичикларни янги ўқув йили билан муборакбод этди. Мактaб ҳовлисида эса яшил ҳашарга ҳам ҳисса қўшди. Гулхонаси четига махсус ўғитланган тупроққа азим дарахт кўчатини экиб, унинг ривожи учун самимий тилаклар билдирди. Бу амалий хайрли иш остида: “Биз экадиган ҳар бир дарахт келажак авлодга соғлом муҳит ва соф ҳавони тортиқ этса ажаб эмас”, деган фикрини билдирди. Шу куни “Боғишамол” маҳалласи ёшлари билан ҳам “Ҳоким ва ёшлар учрашуви” ташкил этилди. Суҳбат жараёнида ёшларни қизиқтирган масалалар муҳокама қилинди, уларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланди. Ушбу ташриф нафақат ҳоким учун, балки мактаб жамоаси, устозлар ва ўқувчилар учун ҳам чинакам байрамга айланди. Ҳар бир қадамда устозга ҳурмат, мактабга меҳр ва ёш авлодга ишонч туйғулари акс этди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz