Maxsus imkoniyatlar

Ekran o'lchami:

50 %

Shrift o'lchami:

50 %
Saytni baholash
0
0
Sayt test rejimida ishlamoqda...
3562025-12-12 20:39

БАҒДОД ТУМАНИДА “ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ХОДИМЛАРИ КУНИ” КАТТА ТАНТАНА ТАРЗИДА НИШОНЛАНДИ

http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2109837020922780.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2109837020926365.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2109837020927560.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2109837020929950.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2109837020929950.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2109837020931145.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2109837020932340.jpg
http://api3.fergana.uz/files/150200/news/file-2109837020933535.jpg
Бугун “Нури-Дур” тантаналар саройида “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Унда туман қишлоқ хўжалиги тармоқларида фаолият юритаётган мутахассислар, фермер хўжаликлари раҳбарлари, ирригаторлар, механизаторлар, томорқа эгалари, маҳалла тизими ходимлари ҳамда соҳа фахрийлари иштирок этдилар. Тадбир аввалида туман ҳокими Ғанижон Солиев сўзга чиқиб, мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар, ердан оқилона фойдаланиш, агротехнологияларни кенг жорий этиш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш йўналишидаги ишлар ҳақида тўхталиб ўтди. Шу билан бирга, Бағдод туманининг аграр салоҳиятини юксалтиришда меҳнат қилиб келаётган барча соҳа вакилларига миннатдорлик билдирди. Жумладан, туман ҳокими ўз табрик сўзида: — Қадрли миришкор деҳқонлар! Ҳаммамизга аёнки, деҳқончилик ер юзидаги энг шарафли, айни вақтда энг машаққатли касблардан биридир. Об-ҳавонинг инжиқликларига қарамасдан, туманимиз қишлоқ хўжалиги соҳасида бу йил ҳам мўл ҳосил етиштирилиб, аввалги йилларга нисбатан юқори марраларга эришилгани ҳар қанча таҳсинга лойиқдир. Жорий йилги машаққатли меҳнатингиз, эришилган натижалар ҳақида тўхталсам. Бу йил туманимиз бўйича 21 минг 300 тонна ғалла, 18,1 минг тонна пахта, 48 минг 900 тоннадан ортиқ мева-сабзавот, 219 тонна пилла, 500 тонна гўшт, 5 минг 900 тоннадан ортиқ сут маҳсулотлари етиштирилгани — йил бўйи тинмай қилинган машаққатли меҳнатларингиз самарасидир, — дея эътироф этди. Байрам тадбири давомида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Тўлқинжон Ҳайдаров, устоз санъаткорлар Баҳодир Мамажонов, Отабек Муҳаммадзоҳид, Қаҳрамон Тўхтасинов ижросидаги куй-қўшиқлар байрам кайфиятини янада кўтарди. Сўз устаси Абдураҳмон Сиддиқовнинг ҳажвиялари, “Ҳа-йўқ” кўнгилочар чиқишлари барчага табассум улашди. Куни кеча Президентимизнинг Фармонига мувофиқ “Шуҳрат” медали билан мукофотланган “А. Мадаминов” кўп тармоқли фермер хўжалиги иш бошқарувчиси Абдушукур Абдулмиталиповга тадбирнинг энг қизғин палласида туман ҳокими, туман прокурори, туман ИИБ бошлиғи, солиқ инспекцияси раҳбари ва ҳоким ўринбосарлари томонидан тантанали тарзда совға топширилди. Шунингдек, йил давомида самарали меҳнат қилиб, юқори кўрсаткичларга эришган бир қатор мутахассислар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, томорқачилар ҳамда фаолларга кўкрак нишонлари, туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Орифжон Ҳалимов турли телеканаллар мухбирларига интервью берди. Айниқса, ушбу комплексдаги ходимлар бугунги байрамда юртимиз ардоғидаги санъаткорларнинг жонли ижрода янграган куй-қўшиқларидан янада завққа тўлишди. Маданият уйи хонандаларининг куй-қўшиқлари рақсларга уланиб, кўтаринки кайфият кечга қадар давом этди. Бир сўз билан айтганда, бу йилги “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” байрами ҳар йилгидан ҳам юқори ташкил этилди ва иштирокчилар кўнглида чуқур таассурот қолдирди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzating!

Tavsiya etamiz